Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
05.07.2019 12:09:00 - 09.07.2019 12:09:00

9 июль куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси ва мутасадди ходимлари ҳамда журналистлар иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг давомида 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сонли Фармони ижроси ва моҳияти ҳақида маълумот берилади.

Мазкур Фармон маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, соҳага малакали, бой ҳаётий тажрибага эга ва фидойи кадрларни жалб этишда муҳим дастуриламал бўлаётгани ҳақида ОАВ ходимларига батафсил маълумот берилади.

Тадбирда Республика Кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов, ижро аппарати бўлим бошлиғи Саодат Боймирзаева, ахборот хизмати раҳбари Арофат Умарова иштирок этади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:

998 712445764

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech