Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24.01.2019 - 28.02.2019

"Mahalla" газетаси ва "Mahalla ko'zgusi" журнали Бирлашган таҳририяти журналистлар ва ижодкорлар ўртасида газета ва журналнинг ҳар бир сони учун қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилади:

1. "Энг яхши публицистик мақола" — мукофот миқдори — 200 000 сўм*

2. "Энг яхши репортаж" — мукофот миқдори — 200 000 сўм;

3. "Энг яхши интервью" — мукофот миқдори — 200 000 сўм;

4. "Энг яхши шарҳ" — мукофот миқдори — 200 000 сўм;

5. "Энг яхши очерк" — мукофот миқдори — 200 000 сўм;

6 "Энг яхши фельетон" — мукофот миқдори — 200 000 сўм;

7. "Энг яхши ҳикоя" — мукофот миқдори — 200 000 сўм;

8. "Энг яхши фотосурат" — мукофот миқдори — 100 000 сўм.

(*мукофот пули даромад солиғи айрилган ҳолда кўрсатилган).

Ижодий ишларда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда уни Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида ҳаётга изчил татбиқ қилинаётган ислоҳотларнинг бориши, юртдошларимиз эзгу интилишлари, мамлакатимиз тараққиёти йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳамда қадриятлари, ҳудудларимиз ранг-баранглиги, ўзининг ҳалол меҳнати билан юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган турли касб эгалари, фидойи замондошларимиз сиймосини тасвирлашдек эзгу мақсадларга урғу берилиши мақсадга мувофиқдир.

Тақдим қилинган материалларни кўриб чиқишда уларнинг ҳаётийлиги, лўндалиги, бадиий мазмуни ва оригиналлигига эътибор қаратилади.

Танловга материаллар қуйидаги тартибда қабул қилинади:

— муаллифлик ҳуқуқи учинчи шахсга берилмаган ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилмаган муаллифлик мақолалари (ҳажми 3 қоғоздан кам бўлмаган, электрон ёки А4 форматдаги қоғозга чоп этилган нусхада);

— 2019 йилда jpeg форматда RGB ранглар текислигида суратга олинган, юқори сифатга эга фотосуратларнинг электрон нусхалари.

Танловда қатнашиш учун материаллар ва фотосуратларга муаллиф тўғрисидаги маълумот, паспорт нусхаси ва телефон рақамлари, газета ва журналнинг қайси сони учун мўлжалланганлиги илова қилиниши лозим. Ижодий ишлар 2019 йил 28 январдан қабул қилинади ва энг яхши деб топилганлари газетада (ҳар ҳафтада) ҳамда журналда (1 ойда) чоп этилади.

Танловга юборилган ижодий ишлар таҳририят ижодий гуруҳи томонидан кўриб чиқилади. Танлов ғолибларига пул мукофотлари ижодий иш газета ва журналда чоп этилгандан сўнг 1 кун муддат ичида нақд ёки муаллифнинг пластик карта ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан топширилади.

“Танлов учун материаллар” белгиси остидаги ижодий ишлар "Mahalla" газетаси ва "Mahalla ko'zgusi" журнали Бирлашган таҳририятига қуйидаги манзил бўйича юборилиши лозим: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 59-уй ёки info@mahalladosh.uz — электрон почтаси.

☎ Телефонлар: (71) 233-39-89, 233-44-25.

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech