Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
04.07.2019 12:47:00 - 31.08.2019 12:47:00

Аҳоли орасида китобхонлик маданиятини оширишда маҳалла институтининг роли беқиёс. Бадииятга, шеъриятга ошнолик, китобга муҳаббат инсонни камолот сари етаклайди. Бундай сифатларга эга бўлган маҳалла раислари бошқараётган маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарор, турли салбий ҳолатлардан холи бўлади.

Шу боис Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда халқимизнинг маънавий-адабий меросидан бохабар ва шеъриятга ошно бўлган, ижодкор маҳалла раисларини аниқлаш ва рағбатлантириш, буюк аллома, адиб ва шоирларнинг маънавий-адабий меросини, замонавий адабиётимиз ва шеъриятимизни ўрганиш орқали маҳаллаларда адабий муҳитни шакллантириш, аҳоли, айниқса, ёшларни маънавиятга қарши қаратилган хуружлар хавфидан асраш, маҳалла аҳлининг китобхонлик ва шеъриятга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўртасида шеърхонлик танлови”ни ташкил этмоқда.

Ушбу танлов барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Яъни 2019 йилнинг июль-август ойларида ўтказиладиган, уч босқичдан (биринчи босқич - туман (шаҳар), иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, учинчи босқич – Республика якунловчи босқичи) иборат танловда республикадаги барча маҳалла раисларини иштирок этишга таклиф этамиз.

Танлов учта шарт асосида ўтказилади. 1-шартда иштирокчилар ўзбек мумтоз адабиёти ижодидан намуналарни ёддан ўқиб, истеъдодларини намойиш этадилар. Танловнинг “Ифодали ўқиш” деб номланган иккинчи шартида эса иштирокчилар ўзлари истаган замонавий ўзбек шеърияти ёки жаҳон шеърияти дурдоналаридан (жумладан, ўзининг ижодидан намуналар бўлса) ўқийдилар. “Ижодим сенга, маҳаллам” деб номланган 3-шарт талабларига кўра, иштирокчи ўзи яшаб, фаолият олиб бораётган маҳалла, ундаги маънавий-маърифий муҳит ҳақида қисқача саҳна кўриниши (жамоавий) намойиш этади. Ушбу шарт фақат республика босқичида ўтказилади.

Энг ижодкор ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг билимдони, шеъриятга ва бадииятга ошно деб топилган ғолиблар танловнинг Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган республика босқичида аниқланадилар ва танлов ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантириладилар.

Ҳурматли фуқаролар йиғинлари раислари!

Ушбу танловда барчангиз иштирок этинг! Фаолларнинг ижодидан ибрат олинг, ҳавас қилинг ва шеъриятга ошно бўлинг!

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши


Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 8.92 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech