Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14.01.2020 09:00:00 - 24.01.2020 18:00:00

ЭЪЛОН

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ЙЎНАЛИШИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН
КОМПАНИЯ ВА ТАШКИЛОТЛАР
ДИҚҚАТИГА

 

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва унинг тузилмасида ҳужжатларни бошқаришга мўлжалланган “Ҳужжатларни электрон бошқариш тизими” дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компания ва ташкилотларга республиканинг барча маҳаллаларни ягона ахборот тизимига улаш, ҳужжатларни электрон бошқариш, электрон ҳужжат айланиши, ички назорат ва мониторингни ташкил этиш, ижро интизомини назорат қилиш имкониятини яратувчи ахборот тизимини жорий этиш мақсадида ҳамкорлик қилишни таклиф қилади.

Ҳамкорликка асосан жараённи ахборотлаштириш масалалари йўлга қўйилади:

 

1. Электрон ҳужжат айланиши ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Яратиладиган ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш;

3. Ахборот тизимини фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш;

4. Ахборот тизимини фойдаланиш бўйича тренинг ўтказиш.

Шу билан бирга, ҳамкорлар тез сотиш ёки бир марталик даромад кўриниши бўлиб қолмаслиги лозим, балки жамият фаровонлиги йўлида ва ўзаро манфаатни кўзлаб узоқ муддатли ҳамкорликни афзал билиши назарда тутилмоқда.

 

Қуйидагилар ҳамкорлик учун қатъий шартлар ҳисобланади:

1.     Республика кенгаши ва унинг тузилмасида ҳужжатларни бошқаришга мўлжалланган электрон ҳужжат алмашинув тизимини йўлга қўйиш, ҳужжатни масъул ходимларга тезкор равишда ва сифатли кўринишда етказиш, ушбу электрон ахборот тизимига рўйхатга олинган ҳужжатнинг ижро ҳолатини исталган вақтда раҳбар ёки ижро интизомига масъул бўлган шахс томонидан тўлиқ назоратини ўрнатиш, сақлаш, қидириш ва мониторингини юритиш, кириш ва чиқиш ҳужжатларни рўйхатга олиш шу йўл билан электрон журнални жорий қилиш АТни ишлаб чиқиш учун техник вазифалар ва талабларни белгилайди. Ушбу тизим кенгайтириладиган веб-платформа сифатида ишлаб чиқилади.

2.     Ҳамкор компания ва ташкилотларнинг хизматларини молиялаштириш масаласи ўрнатилган тартибда амалга оширилади. 

3.     Электрон ҳужжат айланиши ахборот тизими ўртача 1000 та фойдаланувчини қамраб олиши керак.

4.     Ҳамкор компания яратиладиган ахборот тизимиларни ишлаб чиқиш ва амалиёга татбиқ қилиши бўйича тажрибага эга бўлиши керак. Жорий этилиши режалаштирилган ахборот тизимида кўп сонли фойдаланувчилар билан ишлашга тайёр бўлиши муҳим устунликлар ҳисобланади.

 

Ҳамкорлик ҳақидаги таклифлар хизмат ҳақи кўрсатилган ҳолда 2020 йилнинг
25 январь кунига қадар akt@rmk.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Телефон: 0(371) 232-17-13, 0(371) 232-17-69

 

Биз тез фойда кўришни эмас, биргаликда тарих яратишни таклиф қиляпмиз!

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech