Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31.05.2019 10:55:00 - 08.06.2019 18:00:00

Май ойида сайланган раисларни келгуси 3 йил давомида аҳоли билан ишлаш, тизимда учраётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишида билим ва малакасини ҳамда масъулиятини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли баёни қабул қилинди.

Мазкур баёнга асосан Давлат бошқарув академиясида жорий йилнинг 22-23 май кунлари фуқаролар йиғинлари раислари учун ташкил этиладиган икки ҳафталик (88 соат) ўқувларга жалб этиладиган 179 нафар профессор-ўқитувчилар ва мутахассис-амалиётчиларнинг малакаларини ошириш юзасидан “Дарсларни ташкил этиш ва самарали ўтказиш услублари” мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 10 июньдан - 6 июль кунларида фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этиладиган икки ҳафта (88 соат)га мўлжалланган дастур асосида 67 та ҳудудда минтақавий ўқувлар ташкил этилади.

Мазкур ўқувларни юқори савияда ўтказиш мақсадида Республика кенгаши томонидан ўқув дастури, маъруза тезислари, 10 та мавзу бўйича видео дарсларнинг электрон шакли, тест саволлари ҳамда бошқа тарқатма материаллар ишлаб чиқилиб, ҳудудий ўқув курсларига юборилди.

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech