Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Маҳалла зиёси” республика ўқув-услубий маркази

            Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгиланган тегишли вазифалар, шунингдек, таълим йўналишида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва ҳудудий кенгашларга юклатилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида 1999 йилдан буён “Маҳалла зиёси” республика ўқув-услубий маркази фаолият юритиб келмоқда.

            Ушбу таълим муассасасининг асосий мақсади - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича услубий тавсия ва қўлланмалар, адабиётлар, ўқув фильмлари, ахборот-маълумотнома материаллари ва бошқа ўқув-методик манбалар ишлаб чиқилишини таъминлаш, фуқаролар йиғинлари фаолларининг билим ва малакасини ошириш ҳамда такомиллаштириб боришда иштирок этишдан иборат.

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech