Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Вилоятимизда 21 май куни 4 та маҳаллада сайлов бўлиб ўтди
22 May 2019

Жорий йилнинг 21 май куни ҳолатига вилоят бўйича 222 та фуқаролар йиғинларидан 216 таси (97%) да сайловлар ўтказилди.

Бугун, 21 май куни 4 та маҳаллада жумладан, Ховос туманида 1 та, Боёвут туманида 1 та, Сирдарё туманида 2 та фуқаролар йиғинида сайловлар ўтказилди.

Бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

Боёвут туманидаги “Янгибўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови соат 09-00да 25-сонли умумтаълим мактаби биносида ўтказилди. Маҳалла раиси лавозимига муқобиллик асосида 2 нафар номзод тавсия этилди. Сайлов йиғилишида кўчалардан сайланган 280 нафар вакиллардан 193 нафари иштирок этди. Ёпиқ овоз бериш шаклида ўтган сайлов натижаларига кўра амалдаги фуқаролар йиғини раиси Бойматов Ахмад Қудратович раис этиб сайланди.

Сирдарё туманидаги “Элобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови соат 09-00да маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди. Маҳалла раиси лавозимига муқобиллик асосида 2 нафар номзод тавсия этилди. Сайлов йиғилишида кўчалардан сайланган 199 нафар вакиллардан 142 нафари иштирок этди. Ёпиқ овоз бериш шаклида ўтган сайлов натижаларига кўра Синдаробод касб-хунар коллежи ўқитувчиси Куйлиев Абдулла Мухирович раис этиб сайланди.

“Хазина” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови соат 09-00да 10-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилди. Маҳалла раиси лавозимига муқобиллик асосида 2 нафар номзод тавсия этилди. Сайлов йиғилишида кўчалардан сайланган 286 нафар вакиллардан 196 нафари иштирок этди.  Ёпиқ овоз бериш шаклида ўтган сайлов натижаларига кўра амалдаги фуқаролар йиғини раиси Ризаев Нурмухсин Мирмахаматович раис этиб сайланди.

Ховос туманидаги Фарҳод номли маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови соат 10-00да 5-сонли умумтаълим мактаби биносида ўтказилди. Маҳалла раиси лавозимига муқобиллик асосида 2 нафар номзод тавсия этилди. Сайлов йиғилишида кўчалардан сайланган 400 нафар вакиллардан 395 нафари иштирок этди. Ёпиқ овоз бериш шаклида ўтган сайлов натижаларига кўра амалдаги фуқаролар йиғини масъул котиби Худойбердиева Барно Умматовна раис этиб сайланди.

Манба: Сирдарё вилояти маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 402

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech