Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 10, 11 ва 12-моддаларига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2019 йилнинг май ойида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши

 

Қ  А  Р  О  Р     Қ  И  Л  А  Д  И :

 

1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2019 йилнинг май ойида ўтказилсин.

2. Навбатдаги сайловда 9 019 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

2019 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўйича сайлов бюллетени намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига:

2019 йилнинг 1 мартига қадар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш;

ҳар бир депутатга ўз сайлов округида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этишда фаол қатнашиш тавсия этилсин.

5. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси аъзолари жойларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларига амалий ёрдам кўрсатсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этсин.

10. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирсин ҳамда 2019 йил 10 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот берсин.

11. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Артикова зиммасига юклатилсин.

12. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон  Республикаси
Олий  Мажлиси  Сенатининг  Раиси

НЙўлдошев

 

 



Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати Кенгашининг
2019 йил 15 февралдаги
КҚ-507–III-сонли Қарорига
1-илова


2019 йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ



Тадбир номиАмалга ошириш механизмиИжро муддатиИжрочи
I. Тайёргарлик босқичи
(фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар)
1.Республика комиссияси йиғилишини ўтказиш, комиссия аъзоларини ҳудудларга бириктириш ҳамда уларнинг вазифаларини белгилаш1. Республика комиссияси аъзолари йиғилишини ўтказиш.
2. Республика комиссияси аъзоларини ҳудудларга бириктириш.
3. Республика комиссия аъзоларига вазифалар тақсимотини ишлаб чиқиш.
2019 йил
17 февралгача
Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши
2.Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини маҳаллалар миқёсида тушунтириш1. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини маҳаллаларда тушунтириш мақсадида алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Ҳуқуқшунос ва соҳа мутахассислари томонидан режа-жадвал асосида маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш.
2019 йил
25 февралгача
Олий Мажлис Сенатининг аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, ТДЮУ
3.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тавсиялар ва намунавий ҳужжатларнинг электрон тўпламини тайёрлаш1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тавсиялар ва намунавий ҳужжатларнинг электрон тўплами лойиҳасини тайёрлаш.
2. Тавсиялар ва намунавий ҳужжатлар тўплами лойиҳасини манфаатдор идора ва ташкилотлар билан келишиш.
3. Келишилган тавсиялар, намунавий ҳужжатларнинг электрон тўпламини и Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларига (кейинги матнларда – Ишчи гуруҳлар) етказиш.
2019 йил
1 мартгача
Республика комиссияси, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти
4.“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, аҳолини сайлов жараёнларида фаоллигини оширишга қаратилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий роликлар ҳамда мақолалар тайёрлаш1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий роликлар сценарийсини ишлаб чиқиш.
3. Тайёрланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий роликлар ва мақолаларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
2019 йил
1 мартгача 


Медиа-режа бўйича
МТРК, ЭОАВМА, ЎзА, Республика комиссияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти
5.Ҳудудлар, фуқаролар йиғинлари кесимида сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг умумий рўйхатини шакллантириш1. Ҳудудлар, фуқаролар йиғинлари кесимида сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг умумий сони ва рўйхатини шакллантириш бўйича сўровномалар юбориш.
2. Сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг умумий сони бўйича тўпланган маълумотларни умумлаштириш.
2019 йил
1 мартгача
Республика комиссияси, Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
6.Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларини тузиш, комиссиялар йиғилишини ўтказиш1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларини тузиш.
2. Комиссия аъзолари йиғилишини ўтказиш ва вазифаларини белгилаш.
3. Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш.
2019 йил
1 мартгача
Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари
7.Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларини тузиш, комиссиялар йиғилишини ўтказиш1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларини тузиш.
2. Комиссия йиғилишини ўтказиш ва унда қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш: - комиссия иш режасини тасдиқлаш;
- комиссия аъзоларини маҳаллаларга бириктириш;
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини фуқаролар йиғини йиғилиши шаклида ҳамда фуқароларнинг вакиллари йиғилиши шаклида ўтказишни кўриб чиқиш;
- сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизи миқдорида фуқаролар йиғинлари кесимида вакиллик нормасини белгилаш;
- Ишчи гуруҳларни тузиш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш;
- Ишчи гуруҳлардан фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни қабул қилиб олиш муддати ва тартибини белгилаш каби бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
2019 йил
1 мартгача
Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши, Республика комиссияси, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари
8.Фуқаролар вакилларининг йиғилиши шаклида сайлов ўтказиладиган фуқаролар йиғинларини аниқлаб олишФуқароларнинг вакиллари йиғилиши шаклида ўтадиган фуқаролар йиғинлари рўйхатини шакллантириш ва сонини аниқлаш.2019 йил
1 мартгача
Республика комиссияси, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари
9.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказиладиган манзил ва объектларни аниқлаштириш ва рўйхатини шакллантириш1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказиладиган манзил ва объектларни аниқлаштириш.
2. Туман (шаҳар), фуқаролар йиғинлари кесимида сайлов ўтказиладиган манзил ва объектлар рўйхатини шакллантириш.
2019 йил
1 мартгача
Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
10.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш учун овоз бериш кабиналари, қутилар ва керакли анжомлар билан таъминлашТуман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш учун зарур миқдорда овоз бериш кабиналари, қутилар ва керакли анжомлар билан таъминлаш.2019 йил
3 мартгача
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши
11.Ишчи гуруҳларини тузиш юзасидан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни ўтказиш1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни чақириш тўғрисида кенгаш қарорини қабул қилиш.
2. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни ўтказиш ва унда қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш:
- Ишчи гуруҳини тузиш ва таркибини тасдиқлаш;
- фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари белгилаган вакиллик нормаси асосида сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг умумий сонининг ўн икки фоизидан кам бўлмаган миқдорида мавжуд кўчалар ва уйларга тақсимлаш;
- Ишчи гуруҳ аъзоларини ҳудуддаги ҳовлилар, уйлар, кўчаларга бириктириш ҳамда фуқаролар вакилларини сайлаш бўйича умумий йиғилишларини ўтказиш жадвалини тасдиқлаш;
- фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан белгиланган вакиллик нормаси асосида ҳудуддаги мавжуд ҳовлилар, уйлар, кўчаларга тақсимлаш;
- сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш;
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш каби бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
2019 йил
22 февралгача


2019 йил
5 мартгача
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари, шаҳарча, қишлоқ, овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари
12.Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни ва ишчи гуруҳларини “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун матнлари, қонун ости ҳужжатлари киритилган тўплам билан таъминлаш1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни ва ишчи гуруҳларини “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун матнлари, қонун ости ҳужжатлари киритилган тўпламни тайёрлаш.
2. Тўпламни чоп этиш ва ҳудудлардаги кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳларига етказиш.
2019 йил
5 мартгача
Республика комиссияси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши
13.Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳамда Ишчи гуруҳлар аъзолари учун семинар-тренинглар ўтказиш1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳамда Ишчи гуруҳлар ишини ташкил этиш ўқув дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш.
2. Жадвалга мувофиқ ҳудудий семинар-тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш.
2019 йил
5 мартгача 


2019 йил
20 мартгача
Республика комиссияси, Олий Мажлис Сенатининг аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
14.Сайлов бюллетенларининг намуналари ва шаклларини тасдиқлаш ҳамда сайлов бюллетенларини фуқаролар йиғинларига етказилишини таъминлаш1. Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши томонидан сайлов бюллетенларининг намуналари ва шаклларини тасдиқлаш.
2. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан сайлов бюллетенларини эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланган тартибда чоп этиш.
3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан сайлов бюллетенларини фуқаролар йиғинларига етказилишини таъминлаш.
2019 йил
17 февралгача

2019 йил
25 апрелгача 

Сайлов кунидан камида 5 кун олдин
Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши 

Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари
II. Асосий босқич
(фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш, сайлов якунларини чиқариш, ОАВда эълон қилиш)
15.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш1. Ишчи гуруҳи томонидан тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифлар ва уларнинг ҳужжатларини тайёрлаш.
2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилигини илова қилган ҳолда уларнинг ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга тақдим этиш.,br> 3. Туман (шаҳар) ҳокими томонидан уч кун муддатда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига кўрсатилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, ўзининг асослантирилган хулосаларини ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияга юбориш.
4. Тегишли комиссия томонидан бир кун муддатда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига кўрсатилган номзодлар бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг асослантирилган хулосаларини ишчи гуруҳларига етказиш.
2019 йил
31 мартгача


Сайловдан камида ўн кун олдин
Ишчи гуруҳлар,
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари
16.Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш ҳамда бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилиш.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақидаги ахборотни фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўйиш ҳамда веб-сайтларга жойлаштириш
1. Тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш куни, вақти ва жойи ҳақида хабар бериш.
2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақидаги ахборотни фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўйиш.
3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборотни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш.
Сайловдан камида беш кун олдинФуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссиялари, Ишчи гуруҳлар
17.Туман ва шаҳарларда фуқаролар йиғинлари кесимида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш жадвалини тайёрлаш1. Ишчи гуруҳлардан фуқаролар йиғинларида сайлов ўтказиш куни, вақти, жойи ҳақидаги маълумотларни олиш ва умумлаштириш.
2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан фуқаролар йиғинлари кесимида сайловни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.
2019 йил
20 апрелгача 

2019 йил
25 апрелгача
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссиялари, Ишчи гуруҳлар
18.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишСайловни яширин овоз бериш орқали ўтказиш.Жадвалга мувофиқИшчи гуруҳлар,
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссиялари
19.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) такрорий сайловини ўтказишҚонунда белгиланган ҳолларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) такрорий сайловини ўтказиш.Сайлов ўтказилган кундан кейин 1 ой муддатдаИшчи гуруҳлар,
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссиялари
20.Республика комиссиясига ахборот тақдим этиб бориш, шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш1. Сайлов жараёни тўғрисида Республика комиссиясига ахборот бериб бориш.
2. Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш.
Ҳар ҳафтада 
Сайлов якунлари бўйича
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари
21.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг якунларини чиқариш, уларни умумлаштириш, кўриб чиқиш ва кенг жамоатчиликка етказиш учун Республика комиссиясига тақдим этиш1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан сайлов якунларини чиқариш.
2. Сайлов якунлари тўғрисида ахборотни Республика комиссиясига тақдим этиш.
3. Республика комиссияси томонидан сайлов якунларини умумлаштириш ва кўриб чиқиш.
2019 йил 5 июнгача 

2019 йил 8 июнгача
Республика комиссияси,
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар комиссиялари
22.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови якунларини жамоатчиликка етказиш1. Сайлов якунлари бўйича журналистлар учун брифинг ташкил этиш.
2. Сайлов якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
2019 йил
15 июнгача
Республика комиссияси,
МТРК, ЭОАВМА, ЎзА
23.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтадиган объектларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш жадвалига мувофиқ сайлов ўтадиган объектларида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш.
2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш жадвалига мувофиқ сайлов ўтадиган объектларида тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш.
Сайловни ўтказиш жадвалига мувофиқИчки ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
III. Сайловдан кейинги босқич
(фуқаролар йиғини органларини шакллантириш, раисларини ўқитиш, уларнинг инновацион ва ахборот технологиялари бўйича билимларини ошириш)
24.Фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаш1. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни ўтказиш.
2. Фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш.
3. Йиғин фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаш.
Сайлов натижалари бўйича 1 ой давомидаФуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий кенгашлари, шаҳарча, қишлоқ, овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари
25.Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, раисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш ва амалиётда қўллаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш1. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни маҳалла фаолиятига оид билим ва малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарлар дастурини ишлаб чиқиш.
2. Ҳудудларда ўқув-семинарларини алоҳида режа асосида ташкил этиш ва ўтказиш.
2019 йил
15 июнгача 

2019 йил
1 июлгача
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, “Маҳалла зиёси” республика ўқув услубий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
26.Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)ни инновацион билимларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ўтказиш1. Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) учун ўқув дастурини ишлаб чиқиш.
2. Ҳудудлар кесимида семинар-тренинглар ўтказиш жадвалларини тасдиқлаш.
3. Ўқув машғулотларини алоҳида режа асосида ташкил этиш ва ўтказиш.
2019 йил
30 июнгача 

2019 йил
20 июлгача
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Маҳалла зиёси” республика ўқув услубий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
27.Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)ни ахборот коммуникация технологиялари бўйича билимларини ошириш1. Ахборот коммуникация технологиялари вазирлиги билан биргаликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) учун ўқув дастурини ишлаб чиқиш.
2. Ҳудудлар кесимида семинар-тренинглар ўтказиш жадвалларини тасдиқлаш.
3. Ўқув машғулотларини алоҳида режа асосида ташкил этиш ва ўтказиш.
2019 йил
20 июлгача 

2019 йил
20 августгача
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ахборот коммуникация технологиялари вазирлиги, “Маҳалла зиёси” республика ўқув услубий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати Кенгашининг
2019 йил 15 февралдаги КҚ-507–III-сонли Қарорига
2-илова


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси
Т А Р К И Б И



Комиссия раиси
1.Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси
Комиссия раисининг ўринбосарлари
2.Артикова Светлана Баймирзаевна-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари
3.Жавлонов Шавкат Сардорович-Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
Комиссия аъзолари
4.Матмуратов Ботир Джолдасович-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси
5.Саидов Акмал Холматович-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси (келишувга кўра)
6.Мадумаров Толибжон Абдумаликович-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари
7.Куранбаев Кахрамон Кучкарович-Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси, сенатор (келишувга кўра)
8.Нарбаева Танзила Камаловна-Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (келишувга кўра)
9.Салиев Олим Адилович-Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари (келишувга кўра)
10.Курбанкулов Суяржон Машарифович-Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби
11.Ташмухамедова Дилорам Гафурджановна-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор
12.Артикходжаев Жахонгир Абидович-Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор
13.Азизов Худойқул Тожиевич-Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори (келишувга кўра)
14.Ташкулов Акбар Джурабаевич-Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари
15.Кўчимов Абдусаид Кўчимович-Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
16.Хаджаев Алишер Джуракулович-Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи
17.Камилов Рустам Туйчиевич-Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори (келишувга кўра)
18.Рафиков Кудратилла Мирсагатович-Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
19.Джалилов Шухрат Илхамович-Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси
20.Юсупов Саид-Абдулазиз Камолиддинович-Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи
21.Кадиров Алишер Келдиевич-Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
22.Махбубов Дилшод Муминович-Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича ўринбосари
23.Бобоев Абдураҳмон Бобоевич-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ташкилий-назорат бўлими мудири ўринбосари – комиссия масъул котиби


Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати Кенгашининг
2019 йил 15 февралдаги
КҚ-507–III-сонли Қарорига
3-илова

НАМУНА


Андижон вилояти Асака туманидаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича
САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ



2019 йил ___ май


Расм учун жойФуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йилиЎзингиз ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш катакка “+”, “✔” ёхуд “х” белгиларидан бирини қўйинг
АБДУЛЛАЕВ ТОҲИР САМАДОВИЧ, 1965 йилда туғилган
БУРХОНОВ НОДИРБЕК ҚОСИМОВИЧ, 1960 йилда туғилган
ЖУРАЕВ БОТИРЖОН ЗАРИПОВИЧ, 1963 йилда туғилган
МУРОДОВ АБДУЛЛА АЗИМОВИЧ, 1970 йилда туғилган
Файл
Рўйхатдан ўтиш муддати: 15.02.2019 й.
Рақам: КҚ-507–III
Юклаб олиш
Ҳажми: 5.90 MB




 
Комментарийлар (0)
Комментарийлар йўқ
Фақатгина рўйхатга олинган фойдаланубчилар изоҳ қолдиришлари мумкин.
Киринг , марҳамат.

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech