Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Республика маҳаллалар кенгаши “Ишонч телефони(+99871) 232-17-58

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши
тизимидаги ташкилотларнинг “Ишонч телефон”ларига мурожаат этиш

ТАРТИБИ

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши тизимидаги ташкилотларда 2017 йил июль ойидан бошлаб “Ишонч телефонлари” жорий этилган бўлиб, бугунги кунда 1 та Республика кенгаши ва 14 та ҳудудий кенгашларида “Ишонч телефонлари” мавжуд.

“Ишонч телефони” хизматлари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасида ташкил этилган.

Республика ва ҳудудий кенгашларнинг “Ишонч телефони”га йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 июлдаги 562-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида белгиланади.

Республика ва ҳудудий кенгашларнинг “Ишонч телефонлари”га ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар қўнғироқ қилиб, мурожаат ёки савол йўллаш мумкин. Мурожаат ва саволларга Республика кенгаши юрисконсульти ва ҳудудий кенгашларнинг масъул ходимлари жавоб беради.

Ҳудудий кенгаш номи Ишонч телефон рақами
1 Қорақалпоғистон Республикаси +998 (61) 222-05-26
2 Андижон вилояти +998 (74) 223-21-55
3 Бухоро вилояти +998 (65) 223-11-54
4 Жиззах вилояти +998 (72) 226-33-31
5 Навоий вилояти +998 (79) 224-18-07
6 Наманган вилояти +998 (69) 227-17-92
7 Самарқанд вилояти +998 (66) 210-18-00
8 Сирдарё вилояти +998 (67) 225-40-63
9 Сурхондарё вилояти +998 (67) 225-40-63
10 Тошкент вилояти +998 (71) 233-15-86
11 Фарғона вилояти +998 (73) 244-22-77
12 Хоразм вилояти +998 (62) 228-45-15
13 Қашқадарё вилояти +998 (75) 221-20-66
14 Тошкент шаҳар +998 (71) 236-22-84
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech