Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Respublika-kengashining.jpg


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳақида
МАЪЛУМОТ

1. Ташкилотнинг тўлиқ номи:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши
2. Ташкилотнинг қисқартирилган номи:
Республика маҳаллалар кенгаши
3. Республика маҳаллалар кенгашининг почта манзили:
Тошкент шаҳри Яшнаобод тумани Хоразм кўчаси 51-уй, индекс 100047
4. Республика маҳаллалар кенгаши фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4944-сонли Фармони
5. Республика маҳаллалар кенгаши Давлат рўйхатидан ўтган санаси:
ва гувоҳнома рақами
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 5 июль 799-сон билан рўйхатдан ўтган
6. Республика маҳаллалар кенгашининг СТИР рақами:
207257341
7. Республика маҳаллалар кенгашининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва КТУТ рақами:
Уюшма, КТУТ рақами 27231851
8. Республика маҳаллалар кенгашининг Банк реквизитлари:
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бош амалиёт бўлими, МФО 00407, OKONX: 98600, хисоб рақами: 20212000600789086001
9. Республика маҳаллалар кенгашининг веб-сайти ва электрон почтаси:
E-mail: info@rmk.uz
Веб-сайти: www.mahallakengashi.uz
Exat.uz: mahallakengashi@exat.uz
10. Республика маҳаллалар кенгашининг раҳбар органлари:
Республика кенгаши конференцияси
Республика кенгаши
Республика кенгаши бошқаруви
10.1. Республика маҳаллалар кенгашининг раиси ва сайланган санаси
Арипов Абдулла Нигматович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (жамоатчилик асосида)
2017 йил 28 июнь
10.2. Республика маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси ва сайланган санаси
Жавлонов Шавкат Сардорович
2017 йил 28 июнь
Тел: 236-37-90
10.3. Республика маҳаллалар кенгашининг Тафтиш комисcияси таркиби:
– Шамсутдинов Бахтиёр Умарович – Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Шофайзи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Марказий тафтиш комиссияси раиси;
– Отамуродов Садриддин Очилович – Самарқанд вилояти Ургут тумани «Украч» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Марказий тафтиш комиссия аъзоси
– Саидқосимов Бахтиёр Нишонбоевич – Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Олмазор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Марказий тафтиш комиссия аъзоси
11. Республика маҳаллалар кенгашининг фаолият соҳаси:
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда услубий раҳбарликни амалга ошириш ва уларнинг фаолиятида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
12. Республика маҳаллалар кенгашининг мақсади:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришдан иборат.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech