Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Республика кенгашининг асосий мақсади – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш.

Қуйидагилар республика кенгашининг вазифалари ҳисобланади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;
  • жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;
  • ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
  • жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
  • мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
  • оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб бориш, таҳлил қилиш ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • ҳудудий кенгашларда, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муносиб кадрларнинг фаолият кўрсатишларини таъминлаш, малакасини ошириш ва замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • фуқароларнинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишда ҳудудий кенгашлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича вазифалар кўламини янада кенгайтириш чораларини кўриш;
  • ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва бу борада аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
  • ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Устав доирасида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, улар билан ҳамкорликда қўшма дастур ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий шериклик асосида амалга ошириш.

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech