Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мирзаджанова Дилшода Мухтаровна
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаш раисининг диний-маърифий масалалари бўйича ўринбосари
Телефон:
+998 71 236 71 88
Факс:
+998 71 236 23 52
Электрон почта: info@rmk.uz

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;

Республика кенгаши ижро аппаратининг фуқаролар йиғинларида диний-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади;

ҳудудий кенгашлар раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради:

фуқаролар йиғинларининг яраштириш, маърифат ва маънавият масалалари бўйича, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялари ва фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари баёнларида белгиланган фаолият йўналишларига оид бандлар ижросини таъминлайди;

Республика кенгашининг йиллик иш режаси, Давлат дастурида фаолият йўналишига доир белгиланган бандлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширилишини ташкиллаштиришда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамасининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларига маълумот тайёрлайди;

маҳаллаларда тегишли комиссиялар фаолиятининг самарали ташкил этилишига амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;

ҳар чоракда Республика кенгаши иш режасига асосан фаолият йўналишига доир ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан ҳудудий кенгашлар ҳисоботлари асосида Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлайди;

Республика кенгаши раисининг йўналишлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликни амалга оширади;

фаолият йўналишига доир ахборот-таҳлил ишларини амалга ошириш учун Республика ва ҳудудий кенгашлар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этади;

фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар)лар кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилинишини ва улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

фаолият йўналишига доир масалалар бўйича кенгашнинг ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини таъминлайди, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар ва республика кенгаши йиғилишларига киритиб боради, илғoр иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади;

фаолият йўналишига доир масалалар бўйича ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришда илғор усуллар асосида ўқув жараёнларини ташкил этади ва услубий ёрдамлар кўрсатади ҳамда мониторинг ишларини йўлга қўяди;

соҳага доир услубий, маънавий-маърифий адабиётларни чиқаришга масъул ҳисобланади;

фаолият йўналиши бўйича маъсул ходимларга хизмат вазифаларини тақсимлаб беради;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;

конференциялар, семинарлар, Республика кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар киритади;

ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раисига таклиф киритади;

фаолият йўналишидан келиб чиқиб ҳудудий кенгашлар ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрланишини ташкиллаштиради;

оммавий ахборот воситалари орқали самарали тарғибот ишларини кенг йўлга қўяди;

Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли ҳудудий кенгашларнинг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади.

қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

а) фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни
ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши
ва кўмакдошига айлантириш йўналишида:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;

маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради;

маҳаллаларда ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб боришга қаратилган тадбирларини ташкиллаштиради.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек муаммоларнинг бартараф этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратининг изчил амалга оширилишини таъминлайди;

ҳудудий кенгашларда, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муносиб кадрларнинг фаолият кўрсатишлари, уларнинг малакасини ошириш ва замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди;

маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, «адолат тарозиси»га айлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди.

б) Жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш йўналишида:

фуқаролар йиғинларига аҳоли орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни белгилайди;

маҳаллаларда ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини назорат қилади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгашлар тизимида маънавий-маърифий тарғибот ишларини йўлга қўйишни ташкил этади, мувофиқлаштиради ва услубий ёрдамлар кўрсатади;

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди;

маҳаллаларда диний экстремизмга мойил бўлган оилалар аъзолари ва аҳоли ўртасида профилактик ишларини олиб боришда фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга амалий, услубий ёрдамлар кўрсатилишини таъминлайди;

оилаларнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, уларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тегишли чораларни кўради;

тўй-ҳашам ва бошқа маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинлари томонидан маърифий тадбирлар, тарғибот ишларини амалга оширилишини назорат қилади ва уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;

в) Ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўналишида:

ёшларни она Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширишга қаратилган тавсияларнинг ишлаб чиқилишини ва уни амалиётга тадбиқ этилишини ташкил этади;

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлардаги ўқувчиларнинг тўлиқ давоматини таъминлаш, таълим-тарбия сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликда чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлайди;

ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган
оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва улар ижросини таъминлайди;

кекса авлод вакиллари, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жойларини тартибга келтириш, улар ҳолидан хабар олиш тадбирларини амалга оширилишига кўмаклашади;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширилишини таъминлайди;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан фуқаролар йиғинларининг ижтимоий шерикчилик асосида ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди.

г) жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш йўналишида:

маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради;

фуқаролар йиғинларининг жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтириш мақсадида ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиши, шунингдек, сайёр судлар ўтказилиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган шахслар билан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилишларини ўтказилишини ташкиллаштиришга кўмаклашади;

фуқароларнинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишда ҳудудий кенгашлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича вазифалар кўламини янада кенгайтириш чораларини белгилайди, амалга оширилган ишларни таҳлил қилади.

д) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш йўналишида:

фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ишларини ташкил этади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқилишини таъминлайди;

фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий бинолар билан таъминланишини ташкиллаштиради;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этади;

Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказишни таъминлайди;

фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди
ва амалга оширади;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш


1991-2008 йилларда Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчиси, психология кафедраси мудири, илмий ишлар бўйича университет проректори лавозимигача бўлган вазифаларда ишлаган.

2008-2014 йиллари Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қўқон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири, 2014-2017 йилларда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, Оила ва хотин- қизлар ҳамда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларига услубий-амалий кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

2017 йил июль ойидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Психология фанлари номзоди, доцент.



Ду
Се
Чо
Па
10:00 - 12:00
Жу
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech