Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати юрисконсульти
Ганибаев Айбек Базарбаевич

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон :
998 71 232-17-58
Электронная почта:
a.ganibaev@rmk.uz


Хизмат вазифаси:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Республика ва ҳудудий кенгашлар ижро аппарати, тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалдаги қонунчиликка мослигини ўрганиб хулосалар беради;
Республика ва ҳудудий кенгашлар ижро аппарати, тасарруфидаги ташкилотлар раҳбар ва ходимларининг фаолиятига оид қарор, фармойиш ва буйруқлар ҳамда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари талабларига мослигини кўриб чиқади;
қўшма қарорларни расмийлаштиради ва ҳисобини юритади.
хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини, шунингдек талабнома ва билдиришномаларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан тегишли судларга даъво ариза киритади ва Республика кенгаши манфаатини ҳимоя қилади;
Республика ва ҳудудий кенгашлар ижро аппарати, тасарруфидаги ташкилотлар ва фуқаролар йиғинлари фаолияти билан боғлиқ саволларга ҳуқуқий маслаҳатлар беради;
Республика кенгаши билан ташкилотлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари ва бошқа ҳужжатларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги бўйича хулоса беради;
Республика кенгаши фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли ҳудудий кенгашларга кураторликни амалга оширади.
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 111.20 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech