Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппаратининг ташкилий, услубий бўлим бошлиғи
Каршиев Элмурод Ахмедович

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон:
998 71 232-17-31
Электронная почта:
e.qarshiev@rmk.uz


Хизмат вазифаси:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини юзасидан ахборот алмашуви ва назорат ишларини такомиллаштиришнинг услубий асосларини яратиш ва амалга жорий қилишни таъминлайди таъминлайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирш бўйича республика кенгашининг йиғилиш баёнларини юритади;
Республика кенгашининг йиллик иш режаси, Давлат дастурини амалга оширишга қаратилган тадбирларни тузишда иштирок этади;
ҳар чоракда Республика кенгаши иш режасига асосан ҳисоботлар тайёрлаш, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан ҳудудий бўлимлар ҳисоботлари асосида Вазирлар Маҳкамасига маълумот бериб боради;
Республика, ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашларида иш юритиш тизимини ишлаб чиқади ва амалиётга тадбиқ этади, фуқаролар йиғинларида иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми назоратини таъминлашда кўмаклашади, ўзаро фаолиятларни мувофиқлаштириш ва намунали иш натижаларини амалда қўллаш бўйича таклифлар киритади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашлари фаолиятини ташкил этиш, кенгаш ижро аппаратида иш юритиш, ҳужжатларни сақлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика, ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашлари мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишларини амалга оширади;
Республика кенгаши фаолияти учун зарур барча ҳужжатларни (таҳлилий маълумотлар, жадваллар ва ҳ. к.) шакллантиради;
Республика кенгаши ҳамда кенгаш ижро аппарати йиғилишларда берилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни ўтказишда ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинларига кўмаклашади ҳамда мазкур йўналишда улар фаолиятни мувофиқлаштиради;
фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатади, мониторингини юритади ҳамда мазкур йўналишда ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Республика, ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашлари ижро аппарати ходимлари хизмат вазифалари тақсимотини ишлаб чиқишда иштирок этади
ва жойларга етказишни ташкил этади;
ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашлари ижро аппаратлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳудудий ва туман (шаҳар)лар кенгашларида конференциялар, семинарлар ва бошқа йиғилишларни ташкил этилишини назорат қилади;
фуқаролар йиғинлари манфаатларини қонун асосида ҳимоя қилади, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашади;
фуқаролар йиғинларининг Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир тавсиялар ишлаб чиқади, комиссия фаолиятига амалий, услубий кўмаклашади, комиссия фаолиятига оид тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар, статистик маълумотлар тайёрлайди, комиссия фаолиятини мувофиқлаштирад;
фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик комиссиялари аъзоларининг касбий маҳорати, эстетик фазилатларини янада юксалтириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, фуқаролар йиғинлари, ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари ижро аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши, маҳалла институтининг жамиятда тутган ўринини янада мустаҳкамлаш, тизимда фаолият юритаётган ходимлар обрўсига путур етмаслигини олдини олишга қаратилган тадбирларни белгилайди;
Вазирлар Маҳкамасининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларга маълумот тайёрлайди;
фуқаролар йиғинлари ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашларида кўриб чиқиш учун киритади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши мониторингини олиб боради ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
соҳага доир услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
ўз йўналиши бўйича тегишли хат, ариза ва шикоятларни жойларга чиқиб ўрганишни ташкил этади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
йўналиши бўйича бириктирилган мутахассисларга хизмат вазифаларини тақсимлаб беради;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли ҳудудий бўлимларга умумий кураторликни амалга оширади;
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 117.06 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech