Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати халқаро алоқалар гуруҳи
ВАКАНТ

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон:
998 71 239-37-90
Электронная почта:
info@rmk.uz


Хизмат вазифаси:
 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият юритади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор
ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Республика кенгаши бошқарув қарор, фармойиш ва буйруқлари ижросини таъминлайди;
Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар)лар кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилади, шунингдек улар фаолиятидаги илғор тажрибаларни хорижий давлатларда оммалаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
фаолият йўналиши бўйича ҳисобот тайёрлайди ва Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосарига ахборот тақдим этади;
маҳалла институтини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги материалларни хорижий давлатларнинг босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлашга кўмаклашади;
маҳалланинг дунёда ўхшаши бўлмаган ноёб институт эканлигини халқаро миқёсида тарғиб этишда иштирок этади;
хорижий экспертларни юртимиздаги маҳалла институти ҳақида ҳамда унинг миллий ва умуминсоний қадриятларини сақлашида муҳим ўрин тутишини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширишда иштирок этади;
ўз фаолият йўналиши доирасида Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликни амалга оширади;
маҳалла институти фаолияти тўғрисида қизиқиш уйғотган хорижий давлатлар вакилларининг Республика кенгаши бошқаруви раиси билан учрашувларини ташкил этади, учрашувга маълумот ва тақдимотлар тайёрлайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида фаолият юритаётган ходимларни тажриба алмашиш учун хорижий давлатларга юбориш бўйича таклифлар тайёрлайди;
соҳага доир услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
ўз йўналиши бўйича тегишли хат, ариза ва шикоятларни ўрганади;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли ҳудудий бўлимларга умумий кураторликни амалга оширади.
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 111.03 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech