Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:


Мамадиев Азамат Худойбердиевич

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон:
998 71 236-33-27
Электронная почта:
a.mamadiev@rmk.uz


Хизмат вазифаси:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда кадрлар бўлимига раҳбарликни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
ҳудудий кенгашлар кадрлар бўлимнинг иш фаолиятини ўрганади, таҳлил қилади, ва уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатади;
Республика ва ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш бўйича ўқув-семинарларини ташкиллаштириш бўйича таклифлар беради, амалий-услубий ёрдам кўрсатади ва кадрлар фаолияти самарадорлигини ўрганиб боради ҳамда мониторинг қилади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосарига таклифлар киритади;
ҳудудий кенгашларнинг раҳбар лавозимларига кўрсатилган номзоднинг ҳужжатларини ўрганади, Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари томонидан ўтказиладиган суҳбатга тайёрлайди;
Республика кенгаши ижро аппарати раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига заҳира шакллантиради;
Республика кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарларига заҳира шакллантиради;
давлат мукофотларига тавсия қилинган номзодларнинг ҳужжатларини сифатли тайёрланишини таъминлайди. Ҳужжатлар лойиҳасини Республика кенгаши бошқаруви раисига киритади;
Республика кенгаши ижро аппарати ходимларининг хизмат вазифалари тақсимотини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Республика кенгаши ижро аппарати ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари учун шахсий гувоҳномаларни тайёрлаш ва уларни расмийлаштиришни ташкил этади;
Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг ҳамда туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари ўринбосарларининг маълумотнома (объективка) базаси шакллантиради ҳамда мунтазам равишда янгилаб боради;
фуқаролар йиғинлари ходимларининг маълумотнома (объективка) базасини Республика кенгаши ташкилий-услубий бўлими билан биргаликда шакллантиради ҳамда мунтазам равишда янгилаб боради;
тизимда йўналишга доир ҳисобот усулини йўлга қўйиш, ўзаро фаолиятларни мувофиқлаштириш, мониторинглар ташкил этиш ва ижро назоратини таъминлаш, намунали иш натижаларини амалда кенг қўллаш бўйича таклифлар киритади;
Республика кенгаши ижро аппарати фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади;
соҳага доир услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
кенгаш фаолияти билан боғлиқ конференциялар, семинарлар, Республика кенгаши бошқаруви ва бошқа йиғилишларни ташкил этишда иштирок этади;
фаолият йўналишидан келиб чиқиб ҳудудий кенгашларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрлайди.
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 114.65 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech