Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати фуқаролар йиғинларида диний-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
Боймирзаева Саодат Ўраковна

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон:
998 71 236-71-88
Электронная почта:
s.boymirzaeva@rmk.uz


Хизмат вазифаси:


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари ҳамда диний маърифий ишлар бўйича ўринбосари топшириғига асосан фуқаролар йиғинларида диний-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўлимини бошқаради ҳамда ушбу бўлимда диний-маърифий ишларни мувофиқлаштиради, кенгаш ижро аппарати бўлимлари ва тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Республика кенгаши раисининг ўринбосарига фуқаролар йиғинларида диний-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўлими фаолиятини ташкил этиш (шу жумладан, фаолиятини такомиллаштириш) ҳамда ишларни режалаштириш (чораклик ва йиллик режалар), муайян топшириқларни бажариш бўйича таклифлар тайёрлайди ва киритади;
фуқаролар йиғинларида диний-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўлими назоратидаги чора-тадбирлар режалари (дастурлар) ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
йўналиш бўйича фуқаролар йиғинлари фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш механизмларини ишлаб чиқади ва амалиётга тадбиқ этиш, Кенгаш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг диний-маърифий билим ва малакаларини изчил ошириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва республика кенгаши раисининг ўринбосарига киритади;
йўналиш доирасида қарор ва тадбирлар режасини тайёрлайди ва бажарилишини таъминлайди, умумлаштиради, таҳлил этади, ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинларининг мазкур йўналишларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйишда кўмаклашади;
Республика кенгашининг йўналишлар бўйича бўлимлари, кенгаш аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази тегишли масъул ходимлари билан ҳамкорликда ишлайди;
йўналиш бўйича қонунчилик нормалари, режа, дастур, топшириқлар, ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинларига етказилишини таъминлайди, амалиётга тадбиқ этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, бажарилишини назорат қилади.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар тизимида диний-маърифий йўналишидаги ишларни йўлга қўяди, бу борада бош мутахассис ва етакчи мутахассис фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳудудий кенгашлар раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда бош мутахассислар фаолиятига услубий-амалий жиҳатдан кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;
йўналишга доир кенгаш қарорлари ва бошқа ҳужжатлар, дастур ва режалар ижросини таъминлайди, мазкур йўналишда иш юритиш, режалаштириш, ҳужжатлар билан ишлаш тартибларини йўлга қўяди ҳамда мавжуд ҳолатни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
фаолият йўналиши бўйича ҳудудий кенгашларнинг ҳар чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар ва мавжуд муаммоларни йиғади, таҳлил қилади, маълумот ва ҳисоботларни тайёрлайди, шу асосда мазкур йўналишни такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади ва йўналиш раҳбарига киритади;
оммавий ахборот воситалари орқали самарали тарғибот ишларини кенг йўлга қўяди;
белгиланган тартибда тегишли ҳудудга кураторликни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳафталик, ойлик, чораклик иш фаолиятлари бўйича, шунингдек, маслаҳатчи фаолияти тўғрисидаги Намунавий Низом асосида маслаҳатчи фаолиятига оид иш режаларини, ҳужжатлар йиғма жилди (номенклатураси)ни ишлаб чиқади ва амалиётга тадбиқ этиш юзасидан йўналиш раҳбарига таклиф киритади;
фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини намунавий низом асосида йўналтириб боради, йилнинг ҳар чорагида маслаҳатчилар фаолиятига оид маълумотларни йиғади, таҳлил қилади, шу асосда уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади, услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатиб боради;
фуқаролар йиғинларининг Яраштириш, Хотин-қизлар билан ишлаш, Маънавият ва маърифат комиссиялари, «Ота-оналар университети», Қайноналар кенгаши фаолияти самарадорлигини ўрганади, уларнинг фаолиятига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, ижобий тажрибаларни кенг оммалаштириш юзасидан таклифлар, Республика кенгаши қарори, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга ошириш юзасидан таклиф киритади;
соҳага доир услубий, маънавий-маърифий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
мазкур йўналишда қарор ва тадбирлар режасини тайёрлайди
ва бажарилишини таъминлайди, фуқаролар йиғинларининг мазкур йўналишларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйишда кўмаклашади;
ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудий кенгашлар раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари ва йўналиш бўйича бош мутахассислари, шунингдек, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат
ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг билим
ва малакасини ошириш бўйича семинарлар ташкил этиш ҳақида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича йўналиш раҳбарига таклифлар киритади, ўқув-семинарларни ташкил этади;
маҳаллаларда ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
худудий кенгашлар тизимида маънавий-маърифий тарғибот ишларини йўлга қўяди, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий ёрдамлар кўрсатади;
маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштиради, йўналишдан келиб чиқиб қайд этилган кўрсаткичларни таҳлил этиб боради, таҳлил натижаларига кўра, салбий ҳолатлар нисбатан кўп қайд этилган ҳолатларда тегишли тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифлар киритади ва бажарилишини таъминлайди;
маҳаллаларда диний экстремизмга мойил бўлган оилалар аъзолари
ва аҳоли ўртасида профилактик ишларини олиб бориш, уларнинг дунёқараши ҳамда оиласидаги муҳитни ўрганиш, таҳлил қилиш ва зарур тадбирлар белгилаш юзасидан фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради, уларга амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатади;
оилаларнинг маънавий асосларни мустаҳкамлаш, уларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тегишли чораларни кўради;
тўй-ҳашам ва бошқа маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
маҳаллаларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмушнинг салбий оқибатларининг олдини олиш, ушбу ҳолатларнинг аксарияти оилавий ажримларга олиб келаётганлигини ёш оила қурувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш тадбирларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқади, амалиётга тадбиқ этиш юзасидан таклиф киритади;
маҳаллаларда ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида фарзанд тарбиясида ота-она бурчи ва масъулиятини ошириш борасида «Ота-оналар университетлари» фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
маҳалла маслаҳатчилари ва маслаҳатчи аъзо бўлган тегишли комиссиялар фаолияти самарадорлигини ўрганади, уларнинг фаолиятига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, ижобий тажрибаларни кенг оммалаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади. Бу борада Республика кенгаши қарори, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ўртасида, шунингдек, фуқаролар йиғинидаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича кўрик-танловлар ўтказишни ташкил этади;
оммавий ахборот воситалари орқали самарали тарғибот ишларини кенг йўлга қўяди;
фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари аъзоларининг маънавий-маърифий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш механизмини ишлаб чиқади, амалиётган тадбиқ этади;
фуқаролар йиғинларига жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтиришда маънавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини тизимли ва манзилли тарзда амалга оширилишига кўмаклашади, бу борада ҳамкор ташкилотларнинг имкониятларидан унумли фойдаланади, ҳамкорликда тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш ишларини йўлга қўяди;
тарғибот тадбирлари учун материаллар ва фуқаролар билан амалга ошириладиган якка тартибдаги ишлар учун тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий-амалий ёрдам кўрсатади;
йўналиш бўйича қонунчилик нормалари, режа, дастур, топшириқлар, ҳудудий кенгашларнинг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, тегишли комиссиялар фаолиятига оид ҳужжатларни ҳудудий кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғинларига етказилишини таъминлайди ва бажарилишини назорат қилади;
ҳудудий кенгашларнинг диний-маърифий масалалар йўналишида фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида йўналишга доир кенгаш қарорлари ва бошқа ҳужжатлар, дастур ва режалар ижросини таъминлайди, мазкур йўналишда иш юритиш, режалаштириш, ҳужжатлар билан ишлаш тартибларини йўлга қўяди ҳамда мавжуд ҳолатни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.
юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли ҳудудий кенгашларнинг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади.
қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 128.15 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech