Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати фуқаролар йиғинларида ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштириш, ҳуқуқ тартибот ва оммавий спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи
Набихўжаев Баҳодир Сохобович

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба 
Телефон:
998 71 233-10-49
Электронная почта:
b.nabixojaev@rmk.uz


Хизмат вазифаси:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
ҳудудий кенгашлар раисларининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси, вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича, тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссиялари ҳамда фуқаролар йиғини ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази фаолиятини мувофиқлаштиради;.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда соҳа фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда, республика ва ҳудудий кенгашларнинг фаолиятини самарали ташкил этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Вазирлар Маҳкамасининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларга маълумот тайёрлайди;
маҳаллаларда тегишли комиссиялар фаолиятининг самарали ташкил этилишига амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
йўналишга доир ҳисобот ишларини йўлга қўяди, ушбу масалалар бўйича кенгашнинг ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини тайинлайди;
соҳага доир услубий, маънавий-маърифий адабиётларни тайёрлаш учун зарурий маълумотлар билан таъминлайди;
йўналишга доир масалалар бўйича кенгаш ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвийлигини таъминлаш, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар ва Республика кенгаши йиғилишлари учун раис ўринбосарига таклифлар киритиб боради;
конференциялар, семинарлар, Республика кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар тайёрлайди;
фаолият йўналишидан келиб чиқиб ҳудудий кенгашлар ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларига кўмаклашади;
тизимда ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвийлигини таъминлашда таклифлар ишлаб чиқади ва раис ўринбосарига киритиб боради;
тизимда ходимлар ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари), «Маҳалла посбони» тузилмаси ходимларининг билими, малакаси, савиясини оширишда услубий ёрдамлар кўрсатади;
маҳаллаларда аҳоли, ёшларни маънавий қадриятлар, ватанпарварлик
ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, осойишталикни таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт соҳаларига доир тадбирларни амалга ошириш шунингдек, байрам ва бошқа оммавий тадбирларни уюштиришда фуқаролар йиғинларига услубий-амалий ёрдамлар кўрсатади, бу борада тадбирлар режасини тайёрлайди ва бажарилишини назорат қилади;
фуқаролар йиғинларига аҳоли орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантириш, ижтимоий, сиёсий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг тарғибот усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишга кўмаклашади;
маҳалла аҳлининг ташаббускорлигини оширишда қулай моддий
ва маънавий шароитлар яратиб беришда кўмаклашади, ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга амалий ёрдам кўрсатади;
маҳаллаларда аҳоли, вояга етмаганлар, ёшлар ўртасида маданият ва спорт соҳаларига доир тадбирларни амалга ошириш, кўрик-танловлар, спорт мусобақаларини ташкил этишда фуқаролар йиғинларига услубий-амалий ёрдамлар кўрсатади, бу борада тадбирлар режаси бажарилишини назорат қилади;
ёш авлодни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига фуқароларни навбатдаги чақирув, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни хизматдан бўшатиш каби тадбирлар доирасида фуқаролар йиғинларига услубий ёрдамлар кўрсатади;
вояга етмаганлар ишлари бўйича ва бошқа ёшлар ва вояга етмаганлар йўналишларига оид комиссиялар фаолиятида иштирок этади ҳамда йўналишга доир режа ва дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
вояга етмаганлар давомати, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини таълим билан қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилар бандлигини таъминлашда фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва мониторингини юритади;
болалар майдончаларидан тўғри фойдаланиш ва уларни сақлаш, болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишида майдончаларнинг аҳамиятини тарғиб этиш, намунавий спорт майдончаларини лойиҳалар асосида қуриш ва таъминлаш каби таҳлилларни юритишни назорат қилади;
маҳаллаларда диний экстремизмга мойил бўлган шахслар билан тарғибот ишларини олиб бориш, уларнинг дунёқараши ҳамда оиласидаги муҳитни ўрганиш, таҳлил қилиш ва зарур тадбирлар белгилаш юзасидан фуқаролар йиғинларига амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатиш, республика кенгашининг диний-маърифий бўлими билан ҳамкорлик қилади;
фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси фаолиятига услубий-амалий ёрдам кўрсатиб боради, тааллуқли ташкилотлар, ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорлик ишларини ташкил этишга кўмаклашади;
одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси, Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот йўналишларига оид комиссиялар, Коррупцияга қарши курашиш комиссияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаши фаолияти йўналишига доир режа, дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
чегара олди маҳаллалардаги аҳоли ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини ошириш айниқса фуқаролар йиғинлари билан «Чегара посбони» отрядлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни таҳлил қилади;
фуқаролар йиғинларининг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этишдаги иштирокини фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда фаолият жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдамлар кўрсатади ва мониторинг қилади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
йўналиш доирасидан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинларининг қонунчиликда белгиланган ваколатларини амалга оширишида зарур услубий тавсиялар ишлаб чиқишда ҳамда конференция, семинар ва йиғилишларни ташкиллаштиришда раис ўринбосарига кўмаклашади;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 121.50 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech