Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати девонхона мудири
Умарова Арофат

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон:
998 71 233-41-52
Электронная почта:
info@rmk.uz


Хизмат вазифаси:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда Девонхонага раҳбарлик қилади;
Республика кенгашига келган ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва бажарувчисига топшириш, жўнатиладиган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва жойларга юбориш ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва йиғилиш баёнлари ҳамда бошқа турдаги топшириқларнинг бажарилиши бўйича масъулларга эслатмалар беради ва ёзма ахборотларни олади;
Республика кенгаши бошқаруви раисининг қарор, фармойиш ва буйруқларни рўйхатга олади ҳамда ижрочиларга етказишни таъминлайди;
ходимлар бўйича хизмат сафари буйруқларини расмийлаштиради ва сафар гувоҳномаларининг ўрнатилган тартибда берилишини таъминлайди;
иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашда ўрнатилган тартибларни такомиллаштириш борасида бўлинмалар билан ҳамкорликда иш олиб боради ва тегишли чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Республика кенгашига келган хужжатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва жўнатиш ҳамда назоратдан чиқарилиши ҳолати бўйича кенгаш аппарат йиғилишига маълумот тайёрлайди.
ҳужжатларни белгиланган муддатда идоравий архивга топширишга тайёрлайди ва топширади;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари ижро аппарати ва тасарруфидаги ташкилотлар масъул ходимларига иш юритиш бўйича тегишли амалий-методик ёрдам беради ва уларнинг ишини назорат қилади.
ҳудудий кенгашларда иш юритиш ва архив иши юзасидан фаолият кўрсатувчи ходимлар малакасини ошириш ва такомиллаштириш мақсадида тегишли семинар ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
“Ишонч телефони” орқали келиб тушаётган мурожаатлар ҳисобини юритиш, ҳудудлар кесимида ҳар чорак якуни бўйича таҳлил қилади ҳамда кенгаш бошқаруви раисига тақдим этади;
ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашларида ва фуқаролар йиғинларида иш юритиш тизимини, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро назоратини таъминлашда кўмаклашади, ўзаро фаолиятларни мувофиқлаштириш ва намунали иш натижаларини амалда қўллаш бўйича таклифлар киритади;
Республика кенгашида конференциялар, семинарлар, республика бошқаруви ва бошқа йиғилишларни ташкил этишда иштирок этади;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосарининг буйруғига асосан тегишли ҳудудий кенгашга кураторликни амалга оширади.
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 113.35 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech