Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати ахборот-таҳлил ва статистика бўлими бошлиғи
Мусаев Навруз Абдухалилович

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон:
998 71 232-17-34
Электронная почта:
n.musaev@rmk.uz


Хизмат вазифаси:
 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари, ҳудудларга ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатларда Республика Кенгаши ижро аппаратига юклатилган вазифалар ижросини қатъий назорат қилиш ва ўз вақтида уларнинг бажарилиши ҳақида Президент девонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини таъминлайди;
фуқаролар йиғини ходимларига йиғинда иш юритишни ташкил этиш, маҳалла фаолияти юзасидан умумий ҳисоботлар ва статистик маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;
фуқаролар йиғинларидаги барча ташкилий ва кадрларга оид масалалар бўйича (йиғин раиси, масъул котиб, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари) ҳамда маҳалла фаолияти юзасидан умумий ҳисоботлар
ва статистик маълумотлар тайёрлайди, уларни таҳлил қилади, республика кенгашига киритади;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш ва фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, дастур ва режалар ижросини назорат қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;
ахборот-таҳлил ишларини амалга ошириш учун Республика ва ҳудудий кенгашлар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик
ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид статистик маълумотлар тайёрлайди, таҳлил қилади, Республика кенгаши бошқарувига киритади;
ахборот-таҳлил ишларини самарали ташкил этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таҳлилий маълумотларни тайёрлайди;
Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар)лар кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилади ва улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
ҳудудий кенгашлар томонидан амалга оширилаётган барча вазифалар ижросини ўрганади;
йўналиши бўйича ҳудудий кенгашлардаги ходимларнинг фаолиятини бошқаради ва мувофиқлаштиради;
Республика кенгаши билан ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашлари ўртасида ўзаро муносабатлар механизмларини такомиллаштириш, иш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришда илғор усуллар асосида ўқув жараёнларини ташкил этади ва услубий ёрдамлар кўрсатади ҳамда мониторинг ишларини йўлга қўяди;
фаолият йўналишларига тааллуқли материалларни тўплайди, таҳлил қилади, қарорлар ва чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини тайёрлайди;
кенгаш ва фуқаролар йиғинларида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган ходимлар масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда амалиётга тадбиқ этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларининг амалга оширилишига кўмаклашиш, улар фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқади;
фуқаролар йиғини кенгаши, улар ҳузуридаги комиссиялар фаолиятини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, мувофиқлаштириш натижалари бўйича ҳисобот ва ахборот материалларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларга маълумот тайёрлайди;
соҳага доир услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли ҳудудий бўлимларга умумий кураторликни амалга оширади;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 116.46 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech