Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи
Киргизбаев Турғун Турдалиевич

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон:
998 71 232-17-13
Электронная почта:
akt@rmk.uz


Хизмат вазифаси:


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари, ҳудудларга ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатларда Республика Кенгаши ижро аппаратига юклатилган вазифалар ижросини қатъий назорат қилиш ва ўз вақтида уларнинг бажарилиши ҳақида Президент девонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини таъминлайди;
тизимда йўналишга доир ҳисоботни йўлга қўяди;
фаолият йўналишидан келиб чиқиб кенгашнинг ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрлайди;
фуқаролар йиғинлари масъул ходимларини «Маҳалла» ахборот тизимида ишлаш ва маълумотлар киритиш бўйича назарий ўқитиш ва амалий машғулотлар ўқув семинарларини ташкил этади;
кенгаш тизимида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар фаолиятини чуқур таҳлил этган ҳолда республика кенгашига таклифлар киритади;
корхона, ташкилот ва муассасалар билан ўзаро электрон ҳужжат алмашувини такомиллаштириш хамда интеграция ишларини амалга ошириш юзасидан янги лойиҳалар бўйича республика кенгашига таклифлар киритади;
йўналиши бўйича бириктирилган мутахассисларга хизмат вазифаларини тақсимлаб беради;
Республика ва ҳудудий кенгашлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ягона бир тармоққа бирлаштириш бўйича яратилаётган кўп босқичли ҳимояланган корпоратив тармоқ, корпоратив электрон ҳужжат алмашув тизими, корпоратив электрон почта ва республика кенгашининг корпоратив портали пилот лойиҳасининг иш жараёнини таҳлил қилади ва тизимли равишда такомиллаштиради;
фаолият йўналишидан келиб чиқиб Республика ва ҳудудий кенгашлар фаолиятида тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботларни тайёрлайди;
Республика кенгашининг ҳимояланган корпоратив тармоғини узлуксиз ишлаши ва техник назоратини таъминлайди;
Республика кенгашининг расмий веб-сайтига доимий равишда маълумотларни жойлаштириб боради;
Республика кенгаши ижро аппарати ходимларининг барча компьютер жамланмаларини доимо соз ҳолатини таъминлайди;
Республика кенгашининг интернет тизимини доимий назорат қилади
ва узлуксиз ишлашини таъминлайди;
Республика кенгашининг электрон почта тизимини узлуксиз ишлашини таъминлайди;
Республика кенгаши раиси биринчи ўринбосарининг буйруғига биноан тегишли ҳудудий бўлимларга кураторликни амалга оширади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 111.50 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech