Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати ахборот хизмати бошлиғи
Раҳматов Лазиз Хасанович

Алоқа учун:

Иш вақти
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба 
Телефон
998 71 232-17-55
Электронная почта
 la.rahmatov@rmk.uz  


Хизмат вазифаси:


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларига услубий ва амалий жиҳатдан ёрдамлашади;
Республика ва ҳудудий кенгашлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир амалга оширилган ишлар ва турли тадбирларни босма, электрон оммавий ахборот воситалари ва телерадио каналлари орқали ёритилишини ташкил этади ва мониторингини олиб боради;
Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар кенгашларида оммавий-ахборот воситаларида ёритилган кенг қамровли йўналишлар бўйича маълумотларни олади ва таҳлил этади;
Республика кенгаши ва маҳаллалар томонидан миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги тизимли ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб боришда иштирок этади;
Республика кенгаши ҳамда маҳаллаларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлигини таъминлашда иштирок этади, ушбу ҳамкорликни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди;
Республика кенгаши фаолиятини ёритишда марказий телерадиоканаллар, марказий газеталар билан ҳамкорлик медиа-режаси тузилишини таъминлайди ҳамда унинг ижросини йўлга қўяди;
«Mahalla» газетаси ва «Mahalla ko‘zgusi» илмий-оммабоп журнали орқали Кенгаш ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ёритилиши юзасидан ҳар чорак якунида республика кенгашига таҳлилий маълумот тайёрлайди;
Республика кенгаши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга ошириб келинаётган ижобий ишлар, ютуқлар ва амалий тажрибаларни кенгашнинг расмий веб-сайтида ёритиш учун маълумотларни тайёрлайди;
соҳага доир ўқув-услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
Республика кенгаши тизимида конференциялар, семинарлар, республика кенгаши ва бошқа йиғилишларни ташкил этишда иштирок этади;
фаолият йўналишидан келиб чиқиб, кенгашнинг ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрлайди;
оммавий ахборот воситаларида маҳаллалар фаолиятига оид масалаларни таҳлил этади ва ҳафталик маълумотларни (дайжест) тайёрлашни ташкил этади;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли ҳудудий бўлимларга кураторликни амалга оширади.
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 118.67 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech