Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Раҳбар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати кексалар ва фаҳрийлар билан ишларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
ВАКАНТ

Алоқа учун:

Иш вақти:
Душанбадан Жумагача, 09:00 дан 18:00 гача
тушлик 13:00 дан 14:00 гача
дам олиш куни шанба, якшанба
Телефон:
998 71 233-95-48
Электронная почта:
info@rmk.uz


Хизмат вазифаси:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашда, Республика ва ҳудудий кенгашларнинг фаолиятини самарали ташкил этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Вазирлар Маҳкамасининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларга маълумот тайёрлайди.
йўналишга доир масалалар бўйича кенгаш ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвийлигини таъминлашда таклифлар ишлаб чиқиш, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар ва республика кенгаши йиғилишларига киритиб боради;
худудий кенгашлар раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари фаолияти ишларини мувофиқлаштиради;
фуқаролар йиғинларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, унинг ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, коммунал тармоқларни ривожлантиришга кўмаклашади;
кўрик танловларни ташкил этади ҳамда аҳолининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишини таъминлаш бўйича экологик дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
фуқаролар йиғинининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради, унинг фаолиятини ташкил этишга услубий, амалий кўмаклашади, тегишли маълумотларни тўплайди, унинг фаолиятига оид маълумотларни таҳлил қилади;
тизимда йўналишга доир ҳисобот усулини йўлга қўйиш, ўзаро фаолиятларни мувофиқлаштириш, мониторинглар ташкил этиш ва ижро назоратини таъминлаш, намунали иш натижаларини амалда кенг қўллаш бўйича таклифлар киритади;
соҳага доир услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
кенгаш тизимида конференциялар, семинарлар, республика кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар киритади;
фаолият йўналишидан келиб чиқиб кенгашнинг ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрлайди, кенгаш раисининг ўринбосари хизмат сафарида ёки мехнат таътилига чиқган вақтида унинг вазифаларини бажаради;
маҳалаларда кекса ва фахрийлар ҳамда ногиронларни қўллаб-қувватлашда биринчи навбатда пенсия, ижтимоий ва тиббий хизматлар юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш бўйича ишлаш тизимини шакллантиради, бу ишлаш тизимини барча маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этади, керакли услубий тавсиялар тайёрлашда қатнашади;
маҳаллаларда 1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти қатнашчилари шунингдек ёрдамга мухтож кексалар ва фахрийларга доимий хизмат кўрсатиш, уларнинг турмуш тарзи, саломатлиги ва оилавий шароитларини ўрганиш бўйича ишлаш механизмини шакллантиради, бу ишлаш тизимини барча маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этади, керакли услубий тавсиялар тайёрлашда қатнашади;
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш йўналишида семинар ўқувлар ташкил қилади, керакли услубий тавсияномалар тайёрлашда иштирок этади;
маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар томонидан маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларини кўриб чиқиш, жиноят содир этган уюшмаган ёшлар билан ишлаш механизмини йўлга қўйиш бўйича ишлаш тизимини шакллантиради, бу ишлаш тизимини барча маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этади, керакли услубий тавсиялар тайёрлашда қатнашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш йўналишида тайёрланаётган барча услубий тавсиялар тайёрлашда иштирок этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этишда иштирок этади ва узининг тавсияларини беради;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш йўналишида ўтказилаётган ўқув семинарларда иштирок этади ҳамда маърузаларни тайёрлайди;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли ҳудудий кенгашларнинг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади.
қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Хизмат вазифаси:
Юклаб олиш
Ҳажми: 117.77 KB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech